Faoliyat

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Келажак лидерлари” клубини (кейинги ўринларда – Клуб) ташкил этиш, унинг мақсад ва вазифалари ҳамда иш фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Клуб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президени фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, , ----------- вилоят ҳокими қарорлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.

3. Клуб ўз фаолиятини ––––––вилояти ҳудудида жамоатчилик асосида амалга оширади.

4. Клуб ўз фаолияти давомида ўзининг махсус белгиси (логотип)
ва кўкрак-нишонига эга бўлиши мумкин.

 

2-боб. Клубнинг мақсади, вазифалари ва функциялари

 

5. Клубнинг асосий мақсади – вилоятдаги олий таълим муассасалари битирувчилари, 20-35 ёшдаги фаол, ташаббускор ва иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига қизиқтириш, уларни ватанпарварик руҳида тарбиялаш ва қўллаб-қувватлаш, улар орасидан давлат фуқаролик хизмати учун янги авлод истиқболли кадрларини селекция қилиш, давлат органлари ва ташкилотларидаги ёш мутахассисларни лидерлик (раҳбарлик) кўникмаларига ўргатиш, юқори малакали давлат фуқаролик хизматчилари қатлами ва янги авлод кадрлари захирасини шакллантиришдан иборат.

6. Клубнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

вилоятдаги ёшлар орасидан энг фаол ва ташаббускорлар қатламини аниқлаш, улар орасидан истиқболли ва иқтидорлиларини саралаб олиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;

ёш давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касбий ахлоқ-одоб, коррупцияга қарши туриш маданияти ва унга тоқатсиз муносабатни шакллантириш;

Клуб аъзолигига қабул қилинган ёшларни давлат фуқаролик хизматига ҳар томонлама тайёрлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш;

маҳаллий ҳокимлик органларининг раҳбарлик ва бошқарув лавозимларининг захирасини юқори натижаларга эришган Клуб аъзоларидан шакллантириш;

ёш давлат фуқаролик хизматчилари билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш таҳлилий ва ташкилий чораларни амалга ошириш;

давлат фуқаролик хизматида гендер тенгликни таъминлашга кўмаклашиш.

7. Клубнинг функциялари қуйидагилардан иборат:

ёшлар орасида барча даражалардаги давлат фуқаролик хизмати нуфузини ва жозибадорлигини ошириш, истиқболли мутахассислар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар орасида давлат фуқаролик хизматининг ижобий тимсолини шакллантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

истиқболли ва иқтидорли шахсларни ёшлар орасидан излаб топиш ва саралаб олиш, истиқболли кадрлар селекциясини амалга ошириш, сараланган ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаб бориш;

давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда ёшлар ўртасида давлат фуқаролик хизмати ва кадрлар маъмуриятчилиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш, давлат фуқаролик хизматчиларига юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни сингдириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;

Клуб аъзолигига қабул қилинган ёшларни Ватанга содиқ инсон этиб тарбиялаш, уларда мустақил фикрлаш, бошқарув ва лидерлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда давлат бошқаруви соҳасида дунёқарашини кенгайтириш мақсадида ўқув-семинарлар, учрашувлар ва мастер-класс ва тренинглар ташкил этиш;

ёш давлат фуқаролик хизматчилари билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш билан боғлиқ амалий ишларни ташкил этиш;

ёш давлат фуқаролик хизматчиларининг сафини кенгайтириш, уларнинг касбий компетенцияларини ошириш;

ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни манфаатларини ҳимоя қилиш, интеллектуал салоҳиятини тўлиқ намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб беришга кўмаклашиш.

 

3-боб. Клубга аъзо бўлиш тартиби

 

8. Клуб аъзолигига давлат фуқаролик хизматига қизиқиши бор ва келажакда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш истаги бўлган, янги билим ва кўникмаларни ўрганишга эҳтиёжи бор, лидерлик қобилиятларига эга, ўқиш
ва фаолиятда ижобий ютуқларга эришган олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларидаги 20-35 ёшдаги давлат фуқаролик хизматчилари қабул қилиниши мумкин.

9. Клуб аъзолигига қабул қилиш танлов орқали амалга оширилади
ва танлов ҳар йили бир маротоба эълон қилинади.

10. Клуб аъзолигига танлов жараёниларида ҳар бир номзод қоида тариқасида қуйидаги тўрт босқичли синовдан ўтиши талаб этилади:

1-босқич: номзоднинг шахсига оид маълумотларни шакллантириш. Бунда ҳар бир номзод белгиланган шаклдаги маълумотларни электрон сўровномада тўлдиради;

2-босқич: номзоднинг билимларини баҳолаш бўйича тест синовларини топшириш. Тест синовлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг махсус электрон платформасида тест топширади, тестдан 56 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар танловнинг кейинги босқичига ўтказилади;

3-босқич: номзоднинг ижодий ва фикрлаш салоҳиятини баҳолаш.
Бунда номзодлар “Халқни севадиган давлат хизматчиси” мавзусида ва/ёки шу мазмундаги бошқа мавзуларда 250-350 сўздан иборат эссе (иншо) ёзиши талаб этилади;

4-босқич: номзоднинг амалий кўникма ва сифатларини баҳолаш. Бунда номзодлар суҳбат орқали ассессментдан ўтказилади.

Танловнинг 3- ва 4-босқичларидаги ҳар бир синов натижалари 100 баллик мезонда баҳоланиб, умумий балл кўсаткичи юқори номзодлар Клуб аъзолигига қабул қилинади.

11. Танлов жараёнида номзодларни саралаш ва аъзоликка қабул қилиш вилоят ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги __________ вилоят филиали, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари, олий таълим муасасалари профессор ўқитувчилари ҳамда манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда тузилган ташкилий гуруҳ (кейинги ўринларда – Ташкилий гуруҳ) томонидан амалга оширилади.

12. Клуб аъзолигига дастлабки қабул қилиш квотаси сони 50 нафарни ташкил этади. Клуб аъзолигига ташкил этиладиган келгусидаги танловлар квотаси Клубнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ташкилий гуруҳ томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда белгиланади.

 

4-боб. Клуб фаолиятини ташкил этиш

 

13. Танлов асосида муносиб топилган аъзолар Клубнинг Президенти
ва бир нафар клуб вице-президенти ҳамда 8 нафар координаторини яширин овоз бериш йўли билан сайлайди. Клубнинг Президенти, вице-президенти ва
8 нафар координаторликда бўлиш муддати бир йил. Клубнинг Президенти, вице-президенти ва 8 нафар координаторликда бўлиш муддати тугагандан сўнг Клуб аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан қайта сайлови амалга оширилади.

14. Клуб Президентининг вазифалари:

мажлисларни чақиради, уларда раислик қилади;

муҳокамага киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

координаторлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

аъзолар вазифаларини тақсимлайди;

ўз ваколатлари доирасида клуб фаолиятига оид масалалар юзасидан “Бошқарув Кенгаши”га таклифлар киритади ва бошқалар.

15. Клуб аъзоларининг иш фаолиятларини ташкиллаштириш, кўрсатма
ва ёрдам бериш мақсадида клуб аъзолари орасидан фаол ва иқтидорли ёшлардан иборат “Бошқарув Кенгаши” шакллантирилади. Кенгаш аъзолари таркибига Президент, вице-президент ва 8 нафар координатори ҳамда вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги _________ вилоят филиали, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг бир нафардан маъсул ходимлари киради. Кенгаш қарорлари кенгаш аъзоларининг умумий сонидан кўпчилик овози билан қабул қилинади.

16. Клубда қуйидаги йўналиш координаторлари фаолият юритади:

талабалар йўналиши координатори;

ёш давлат фуқаролик хизматчиси йўналиши координатори;

ташкилий ишлар йўналиши координатори;

ўқув-услубий йўналиши координатори;

медиа ва инновация масалалари йўналиши координатори;

ижтимоий-психологик йўналиш координатори;

гендер тенглик масалалари координатори;

хорижий тажрибани ўрганиш бўйича координатор.

17. Бошқарув кенгаши:

Клуб фаолиятида назарда тутилган “Ҳоким билан бир кун”, “Дублёр”, “Агентликда бир кун”, “Давлат ташкилотларида стажировка ўташ” каби лойиҳаларни ҳамда бошқа тадбирларни ташкиллаштиради;

Клуб аъзоларининг малака ошириш, ўқув дастурлари, стажировка ва тарғибот ишларини мувофиқлаштиради;

Клуб аъзолари фаолиятини кредит-балл асосида баҳолаб боради ва рейтингини юритади;

Клуб фаолиятининг самарадорлигини таъминлайди, юзага келган муаммоларни таҳлил қилади ва бартараф этишга қаратилган таклифларни тайёрлайди.

18. Клуб аъзоларига олти ой муддат давомида тасдиқланган дастур асосида ўқув-семинарлар ташкил этилади, унда клуб аъзоларида бошқарув кўникмалари шакллантирилади. Ўқув дастурлари якунлари бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган аъзолар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан сертификат билан тақдирланади ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари учун ёш тренерлар сафига қабул қилинади.

19. Клуб аъзоларида бошқарув кўникмаларини шакллантириш борасида қуйидаги йўналишидаги мавзуларда ҳафтанинг ҳар шанба кунлари ўқув-семинарлар ташкил этилади:

мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти;

рақамли иқтисодиёт ва бошқарувни рақамлаштириш;

мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати: яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар;

давлат бошқаруви тизимига давлат фуқаролик хизмати талабларининг жорий этиш самарадорлигин;

бошқаруви ва лидерлик кўникмаларини шакллантириш;

фаолиятда вақтдан унумли фойдаланиш (тайм-менежмент);

ривожланган хорижий давлатларда давлат хизматига оид тажрибалар;

раҳбар этикаси ва бошқарув маданияти;

Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва бюрократияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари;

камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш;

шахс психологияси ва стрессни бошқариш ва бошқа мавзулар.

Клуб фаолияти мобайнида ташкил этиладиган машғулотларда давлат хизмати соҳасида фаолият олиб бораётган раҳбар ва мутахассислар жалб этилади ва юқоридаги намунавий мавзулар бўйича ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ҳамда режалаштирилаётган чора-тадбирлар, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, имтиёз ва преференциялар тўғрисида клуб аъзоларига атрофлича ахборот берадилар.

20. Клуб аъзоларида давлат фуқаролик хизматига қизиқтириш, юксак касбий салоҳият, етакчилик, бошқарувчилик ва ватанпарварлик сифатларини шакллантириш борасида давлат бошқарувида кадрлар сиёсатига оид турли мавзуларда амалий машғулотлар, учрашувлар, очиқ давра суҳбатлари, ҳудуддаги муваффақиятли давлат хизматчилари томонидан иштирокчилар учун маҳорат дарслари, давлат органлари ва ташкилотларига экскурсиялар, семинар-тренинглар ташкил этилади.

 

5-боб. Клуб аъзолигидан чиқиш тартиби

 

21. Клуб аъзолигига қабул қилинган ёшлар:

ўз хохишига кўра;

Клуб фаолиятида ташкил этилган тадбир ва лойиҳаларга камида уч маротаба сабабсиз иштирок этмаган тақдирда;

уч ой давомида камида битта имтиёзга етарли балл тўплай олмаса;

мазкур Низом талабларига риоя этмаса;

35 ёшдан ошган тақдирда Ташкилий гуруҳ томонидан Клуб аъзолигидан чиқарилади.

22. Клуб аъзолигидан чиқарлиган ёшлар қайта Клуб аъзолигига эълон қилинадиган танлов жараёнларида иштирок этишига йўл қўйилмайди. Клуб аъзосининг хорижий мамлакатларнинг таълим муассасаларига ўқишга кириш, стажировка ўташ ҳамда ҳарбий хизматга юбоирилиши ҳолатлари бундан мустасно.   

 

6-боб. Клуб аъзоларининг фаолиятини баҳолаш

 

23. Аъзоларининг Клубдаги фаолиятлари давомида тадбир ва лойиҳаларда фаол иштироки кредит-балл асосида Ташкилий гуруҳ томонидан баҳоланиб борилади. Клуб аъзолари томонидан тўпланган кредит-баллар тегишли имтиёзларга сарфланади.

24. Клуб фаолиятидаги тадбирлар, лойиҳалар учун кредит-балл миқдорлари ва имтиёзлар турлари қуйидагича:

 

Лойиҳа ва тадбирлар номи

Тўпланадиган кредит-балл

 

Имтиёзлар

Сарфланадиган кредит-балл

Ўқув-семинарлар
(1 та семинар учун)

5 балл

 

Давлат органлари ва ташкилотларида стажировка ўташ
(1 ҳафта)

25-50 балл

ОАВларда чиқиш

20 балл

 

Вазирлик ва идоралар фаолияти билан танишиш, экскурсиялар уюштириш

50-75 балл

Клуб аъзосининг ўқиш ёки иш жойидаги ютуқлари

10 балл

 

Клубдаги фаоллиги учун ўқиш ёки иш жойига ташаккурнома юбориш

50-75 балл

Хорижий газета ва журналларда мақолалар

20 балл

 

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан рағбатлантириш

100-125 балл

Учрашувлар, давра суҳбатларда иштирок

5 балл

 

Туман (шаҳар) ҳокимликларида стажировка ўташ

125-150 балл

Босма нашрларда мақола чиқариш (республика ва маҳаллий)

5-10 балл

 

Вилоят ҳокимлигида стажирёвка ўташ

150-175 балл

“Ҳоким билан бир кун” лойиҳасида иштирок

20 балл

 

Вилоят ҳокими фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланиш

175-200 балл

Учрашувлар, давра суҳбатлар ташкил этиш

20 балл

 

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг махсус “Лидер” сертификатига эга бўлиш

175-200 балл

“Дублёр” лойиҳасида фаол иштирок

20 балл

 

Давлат мукофотларига тавсия бериш

200-250 балл

Туман ва шаҳарларда тарғибот тадбирлари ўтказиш, жумладан, чекка ҳудудларда

5-10 балл

 

Давлат бошқарув академиясида ўқиш

250-300 балл

Янги лойиҳа ишлаб чиқиб амалиётга татбиқ этиш

25 балл

 

Хорижга қисқа муддатли  малака ошириш

300 балдан
 юқори

 

 

6-боб. Клуб аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

25. Клуб аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига волонтёрлик асосида кўмаклашиш;

Клуб дастуридан ташқари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг малака ошириш курсларида қатнашиш;

“Келажак лидерлари” махсус ўқув курси тингловчиси сифатида танловда иштирок этиш;

давлат мукофотларига даъвогарлик қилиш;

Клуб аъзолигидан чиқиш ва бошқалар.

26. Клуб аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

Клуб фаолиятидаги барча тадбир ва лойиҳаларда қатнашиш;

ташкил этиладиган ўқув дастурлари ва семинарларда компетенцияларини ошириш, лидерлик кўникмаларини эгаллаш;

ижтимоий-сиёсий фаол бўлиш, интеллектуал салоҳиятини тўлиқ намоён этиш;

Клуб фаолияти тўғрисида мақолалар, ОАВда чиқишларни амалга ошириш;

ўз ортидан ёшларни эргаштириш, уларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятни тушунтириш, улар орасида давлат фуқаролик хизматига қизиқтириш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш;

ҳудудларда ёш лидерлари сафини кенгайтиришда, давлат органлари ва ташкилотларига ёш малакали кадрларни кенг жалб қилишда кўмаклашиш ва бошқалар.

 

7-боб. Якуниловчи қоидалар

 

27. Вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ________ вилоят филиали ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ушбу Низомда белгиланган қоидаларга риоя этилиши юзасидан доимий назорат олиб боради.

28. Давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган Клуб аъзолари Клуб фаолиятида назарда тутилган ташкилий тадбирлар, стажировка ва малака ошириш курсларига жалб этилганда асосий иш жойидан озод этилиши ва бунда иш ҳақи ва иш ўрни сақлаб қолинади.

29. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.