Kelajak liderlari klubi

Жорий йилнинг 30 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари
ва талабалари форумида Давлатимиз раҳбари томонидан иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантириш ташаббуси илгари сурилган эди.

Мазкур ташаббусга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ–6260-сон Фармони
билан тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш мақсадида
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда ҳокимликлар билан ҳамкорликда “Келажак лидерлари” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Хусусан, барча ҳудудда Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг “Келажак лидерлари” клубини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди ва 4 босқичли танлов орқали “Келажак лидерлари” клуби аъзоларини саралаб олиш тартиби белгиланди.

1-босқич. Жорий йилнинг5-15 июль кунлари“Келажак лидерлари” клубига аъзо бўлиш истагида бўлган жами 6 246нафар номзод электрон ҳужжат топширган бўлиб, белгиланган малака талабларига кўра жами 3 002нафар номзод (48%)танловларда иштирок этиш учун саралаб олинди.

2-босқич. 27-30 июль кунлари номзодлар тест синовларидан ўтказилиб, 56 фоиздан юқори балл тўплаган 1 381 нафарномзодлар кейинги босқичга ўтказилди.

3-босқич. Номзодларнинг ижодий ва фикрлаш салоҳиятини баҳолаш мақсадида 3-4 август кунлари номзодлар “Халқни севадиган давлат хизматчиси”мавзусида эссеёзишди ва унда иштирок этган 1 211 нафар номзод суҳбатда иштирок этиши белгиланди.

4-босқич. Номзоднинг амалий кўникма ва сифатларини баҳолашга қаратилган бўлиб, 10-13 август кунлариишчи гуруҳ аъзолари томонидан номзодлар билан суҳбатлар ташкил этилди.

Шунга кўра, 5 июлдан 15 августга қадар бўлиб ўтган 4 босқичли танлов натижалари бўйича ишчи гуруҳлар томонидан республика бўйича жами 630 нафар(Тошкент ва Сирдарё вилоятларида
40 нафардан, қолган ҳудудларда 50 нафардан)клуб аъзолари саралаб олинди.

(Самарқанд вилоятида 50 нафар ёшлардан иборат “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилган)

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик учун танловнинг барча босқичлари “Youtube”платформасида тўғридан-тўғри трансляция қилинди ва жараённи онлайн кузатиш имконияти яратилди.

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Янгиликлар” дастури,
“Ёшлар сиёсати амалда” кўрсатуви ва “Студия 24” кўрсатувининг махсус сони ва бошқа телеканлаллар орқали Клуб фаолиятини
ташкил этиш билан боғлиқ жараёнлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб борилди.

Бундан ташқари, барча ҳудудларда маҳаллий телерадиоканаллар, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда танлов жараёнлари мунтазам ёритиб борилди.

Жорий йилнинг24-28 август кунлари режа асосида
барча ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирокида
“Келажак лидерлари” клубларининг ташкилий йиғилишлари ўтказилиб, клублар фаолияти йўлга қўйилди.

18 сентябрькуни Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси, Марказий сайлов комиссияси Матбуот маркази ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида “Келажак лидерлари” клуби аъзоларини сайлов қонунчилиги билан таништириш, уларга Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумот бериш, ёшларнинг сайлов қонунчилиги бўйича билимларини ошириш мақсадида оффлайн ҳамда ZOOM платформаси орқали семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда “Келажак лидерлари” Тошкент шаҳар клуби аъзолари оффлайн шаклда, Республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги клуб аъзолари эса онлайн тарзда иштирок этдилар. Семинар-тренингда
700 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

20 сентябрдан 1 октябрга қадар 700 га яқин “Келажак лидерлари” клублари аъзолари томонидан Республиканинг барча ҳудудларида аҳолининг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни қай даражада билиши, ижтимоий масалалар, коммунал хизматлардан қониқиши, уларнинг турмуш тарзи, сайлов қонунчилигини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш ва тушунтириш ишлари орқали ёшларнинг сайлов жараёнидаги фаоллигини оширишга қаратилган сўровлар ва шу каби кўплаб соҳалар бўйича бугунги кундаги ҳолатни ўрганиш мақсадида халқ билан юзма-юз суҳбатлар, ёшлар билан мулоқотларлар орқали сўровлар ўтказилмоқда.

(Бундан ташқари, мазкур кунларда Агентликнинг Психологик баҳолаш ва ижтимоий тадқиқотлар методологияси бошқармаси масъул ходимлари ҳамда олий таълим муассасаларининг психологлар жамоаси билан биргаликда “Лидерлик”, “Жамоани шакллантириш” ҳамда “Бошқарув қарорларини қабул қилиш” мавзуларида Республиканинг 14 та ҳудудида клуб аъзолари учун тренинглар ўтказилмоқда. Клуб аъзолари мазкур тренинглар жамоа билан ишлаш, креатив фикрлаш каби бир қатор кўникмалар берганини таъкидладилар)

Шу билан бирга, ҳозирда “Келажак лидерлари” клуби аъзоларини янгича талаблар ва замонавий ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш, шунингдек уларни республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида хабардор қилиб бориш орқали мунтазам равишда малакат ошириш мақсадида ilm.argos.uz таълим платформасидан фойдаланиб келишмоқда.

Шунингдек, департамент масъулининг 2021 йил 8, 9 октябрь кунлари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига “Келажак лидерлари” клублари фаолиятини ўрганиш юзасидан хизмат сафари давомида қўйидаги масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди:

- “Келажак лидерлари” Клуби аъзолари билан танишиш;

- Клуб аъзоларининг одоб-ахлоқи бўйича кўрсатмалар бериш;

- “Келажак лидерлари” Клуби тўғрисидаги Низоми билан таништириш;

- Ёшларни сайловда фаоллигини ошириш мақсадида сайлов тарғиботини ўтказиш тартиби (шунингдек, Сайлов кодексининг 9-бобини тушунтириш);

- “Келажак лидерлари” клуби аъзоларининг ҳисоботини эшитиш.

Клуб аъзолари сайловолди ташвиқотини ўтказиш давомида кўплаб видео-роликлар ишлаб чиқилди.

Улардан МСК ташаббуси билан "Saylov – 2021" видеороликлар танловининг 4 та номинация бўйича (160 дан ортиқ роликлар ичида) "мухлислар эътирофи" номинациясида 2-ўринни Сурхондарё вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзолари томонидан тайёрлаган  ролик муносиб кўрилди.